ҚАДРЛИ ҲАМКАСБЛАР!

Сизни, “Ўзбекистон-Қозоғистонда чарм ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Олий таълим муассасаларининг салоҳиятини ошириш – REILEAP” ERASMUS+ дастури доирасида ўтказилаётган “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини инновацион ривожлантиришда олий таълим муассасаларининг тутган ўрни: муаммо, таҳлил, ечимлар” деб номланган Халқаро илмий -амалий анжуманга қатнашишга таклиф этамиз

Анжуман ўтказиладиган жой – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Ташкент шаҳри, Ўзбекистон +(ZOOM)
Ўтказиш вақти - 12-16 октябрь 2021 й.
Анжуман ишчи тиллари: ўзбек, инглиз ва рус.

Анжуман мақсади: олий ўқув юртларининг енгил саноат тармоқлари ҳисобланган чарм-пойабзал, мўйна, тўқимачилик, тикув ва полиграфия соҳаларининг мақомини ҳамда олий ўқув юртларининг ишлаб чиқариш билан интеграциясини боғлиқлигини ошириш.

Вазифалари:
• долзарб муаммоларни ҳамда амалиётни реализация қилиш масалаларини муҳокама қилиш, олий таълим муассасаларининг инновацион фаолият тажрибаларини умумлаштириш ва оммалаштириш;
• олий таълим муассасалари ва саноат корхоналари ўртасида самарали ҳамкорлик қилиш учун ахборот тизимини шакллантириш;
• ижодий салоҳиятни ривожлантириш, инновацион, тадқиқот ва лойиҳа фаолияти учун ташаббускорлик, илмий ва услубий қизиқишларни намоён этиш учун ташкилий шарт -шароитларни яратишга кўмаклашиш;
• талабалар, магистрантлар, аспирантлар ва ёш олимларнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш.

Илмий-амалий анжуман йўналишлари (шўбалар):
1-шўба: Чарм ва мўйна буюмлари дизайнини яратишда креатив ёндашувлар;
2-шўба: Глобаллашув шароитида иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари;
3-шўба: Тўқимачилик ва енгил саноатда инновацион технологиялар;
4-шўба: Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш жараёнида олий таълимнинг муаммолари ва ечимлари.

Қатнашиш шартлари
Анжуманда иштирок этиш учун материалларни 2021 йил 10 сентябр қадар
e-mail: ttyesi_charm_anjuman@mail.ru манзилига ёки +998909171540 телеграмм рақамига юбориш керак.

Конференцияда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш бадали маҳаллий иштирокчилар учун 100000 сўмни ташкил этади.
Рўйхатдан ўтиш тўлови қуйидагиларни ўз ичига олади:
- мақоланинг нашр этилиши (6-8 бетдан иборат., Times Roman ёки Times New Roman 10 ўлчамли шрифтда. Матн бир интервалда ёзилиши керак. Намуна иловада келтирилади);
- иштирокчи сертификати (маъруза қилиш шарти билан);
- анжуманни ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлаш.

Нашр учун тўлов тафсилотлари иккинчи ахборот хатида юборилади.

Конференция натижалари бўйича Scopus ва Web of Science халқаро илмий маълумотлар базасида индексланган E3S ва Web of Conferences (Q4 на CiteScore), мақола кўринишидаги материалларни нашр этиш режалаштирилмоқда мақола инглиз тилида тайёрланиши керак). Ҳар бир мақолага DOI (рақамли объект идентификатори) рақами берилади, Нашр нархи 192 $ (АҚШ доллари).

Aнжуманнинг илмий қисмидан ташқари, маданий дастур, жумладан, бир кунлик СAМAРҚAНД шаҳрига экскурсия режалаштирилган.